Мбаппе шартномани узайтирмаса, ПСЖ уни сотиб юборади (Marca)

Eldor Akmurzayev
28 янв 2021
Килиан Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги келишуви 2022 йил ёзида тугайди.

ПСЖ футболчини кейинги йил текинга қўйиб юборишдан чўчимоқда ва шу туфайли Мбаппега янги шартнома таклиф этди. Бироқ, франциялик қарор қабул қилишга шошилмаяпти. Агар битим амалга ошмайдиган бўлса, клуб уни сотиш вариантини кўриб чиқади. 22 ёшли форвардга “Реал" ва “Ливерпуль” қизиқмоқда.

Transfermarkt эса Килианнинг нархини 180 млн еврога баҳоламоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca