Мбаппе "Реал" билан келишувга қарамай ПСЖда қолишга яқин (Жанлука Ди Марцио)

Alisher
20 май 2022, 15:00
Килиан Мбаппе ПСЖда қолишга яқин.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, форварднинг "Реал"га эҳтимолий ўтиши борасидаги вазият кескин ўзгарди: футболчи ўз фикрини ўзгартирди.

"Реал" билан оғзаки келишувга қарамасдан, 23 ёшли ўйинчи парижликлар билан шартномасини узайтиришга яқин.

Мбаппе ўз қарорини ўзгартиришга ва клубнинг футболчини сақлаб қолиш учун қилган кескин ҳаракатлари туфайли ПСЖда қолишга қарор қилишга тайёр.

Килиан яқин соатларда якуний қарорга келиши керак.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›