Мбаппе - Франция терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги энг ёш футболчиси

Aslanov Jasurbek
16 июн 2018, 15:21
Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионати учрашувида майдонга тушган энг ёш футболчи.

ПСЖ форварди Австралияга қарши ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида асосий таркибига киритилди.

Мбаппе 19 ёш 178 кунлигида майдонга тушди. Франция терма жамоасининг ЖЧда ўйнаган аввалги энг ёш футболчиси Брюно Беллон бўлган. У ЖЧ-1982да 20 ёш 118 кунлигида учрашув ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›