

"Франция президенти билан келажагимни муҳокама қилишни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган, ақлдан оздирадиган воқеа бўлди. Макрон менга: "ПСЖда қолишингизни хоҳлайман. Францияни тарк этишингизни истамайман. Сиз мамлакат учун жуда муҳимсиз". Президентнинг бундай сўзлари, албатта, мен учун муҳим эди", – деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Мбаппе ёзги трансфер ойнасида ижара асосида "Реал"га ўтишга яқин турганди. Бироқ якунда футболчи ПСЖ билан шартномани 2025 йилнинг ёзига қадар узайтиришга қарор қилди.



