Мбаппе фаолиятидаги 300-голини урди

Mirjalol Normatov
19 ноя 2023
Кеча Франция терма жамоаси Евро-2024 саралашида Гибралтар дарвозасига 14та гол урди.

Голларнинг учтаси Килиан Мбаппенинг ҳисобига ёзилди. Шу орқали францияликнинг фаолиятидаги умумий голлари сони 300тага етди. У ушбу натижани 25 ёшгача қайд этган илк футболчига айланди. Ҳатто Лео Месси ва Криштиану Роналду ҳам бундай кўрсаткич қайд эта олмаганди.

Франция термаси навбатдаги учрашувини 21 ноябрь куни Греция термасига қарши ўтказади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta