

"Барча мухлислар кўплаб голлар киритилиб, якунда дуранг қайд этиладиган ажойиб баҳсни кутишмоқда. Клоппни 6 очколик фарқ қаноатлантиради, бироқ Гвардиолага асосий дарвозабонисиз осон бўлмайди. Йўқотишларга қарамасдан, икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнашига ишонаман.
"Шаҳарликлар"нинг марказий ҳимоясида Отаменди, Стоунз ва Фернандиньоларни ҳисобга олган ҳолда айтишим мумкинки, улар юқори формадаги Манени ушлаши қийин бўлади. Баҳсда мезбонлар ғалаба қилса керак деб ўйлайман. Балки ушбу ғалаба титуль тақдирини ҳал қилмас, аммо бу "Ливерпуль" учун чиройли имконият тақдим қилади", - деди Оуэн.



