UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  9 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  11 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  8 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9

Майдонга шакл қандай берилади? Янгиликлар

Майдонга шакл қандай берилади?

Теглар :  Навбаҳор
Бугун "Навбаҳор" клуби расмий сайтида Намангандаги "Марказий" стадион директори билан суҳбат чоп этилди.

Лекин биз интервью ҳақида гапирмоқчи эмасмиз, балки интервью ичида берилган суратлардан бири эътиборимизни тортди. Яъни ушбу суратда асфальт текислайдиган машинанинг майдонга чизиқ тортаётгани тасвирланган.


Қизиқ, асфальт машинаси қандай қилиб майдонга чизиқ тортади? Интернетни титкилаб YSC 303 маркали техника ҳақида баъзи маълумотларни топдик. Машина оғирлиги 3030 кг. экан, яъни уч тоннадан сал зиёдроқ. Албатта, майса устига уч тонна юк билан чиқиш жуда катта гап. Машина ўз оғирлиги билан яшил майсани босиб чизиқ тортди ҳам дейлик, лекин бу ҳолат ўт уруғини чиритиб юбормасмикин...

Тўғри, биз мутахассис эмасмиз ва бу ҳақда конкрет гапира олмаймиз. Лекин барибир асфальт текислайдиган машинани футбол майдонига олиб кириш ғалати кўринса керак. Оғир вазнли машина майса устида уч-тўрт марта бориб келганидан кейин ўтнинг ҳолати қандай бўлади, ҳайронмиз.


Қуйидаги видеода "Локомотив" стадионида майсани қирқиш ва шакл бериш қандай амалга оширилишини кўришингиз мумкин. Хулоса эса ўзингиздан.

TAS-IX



Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика