Майдонда ёш футболчилар
21 апр 2019 09:58
Янгиликлар
Майдонда ёш футболчилар
Юртимизда 2019 йил-Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили муносабати билан ёшлар жамоалари ўртасида кўплаб футбол мусобақалар ўтказиляпти.
Муболаға эмас, бу ўсиб келаётган ёш футболчиларнинг маҳоратини оширишга хизмат қилмоқда.
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан 2007-2008 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида уюштирилган навбатдаги очиқ биринчилик ана шулар жумласидандир.
Мусобақанинг якуний натижаларга кўра, барча учрашувларни кўтаринки руҳда ўтказган вилоят марказининг “Бинокор” жамоаси биринчи ўринни банд этди. Урганч туманининг “Истиқлол” жамоаси эса иккинчи, Урганч шаҳрининг “Жайҳун” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Фикрлар