Май. Нестеров рақобатчиси Элдор Суюновни учликка ҳам киритмади

Tolibjon Qosimov
8 июн 2018
ПФЛ ҳамда Championat.asia ҳамкорлигидаги ойнинг энг яхшиларини аниқлаш масаласига овозлар келиши давом этмоқда.

"Локомотив" вакиллари бизга ўз овозларини тақдим этишди. Албатта, энг юқорида Санжар Шоаҳмедов бор. Голларнинг энг чиройлилари ҳам улар учун Сардорларга тегишли: Рашидов ҳамда Мирзаев.
Бироқ кейинги ўринларда қизиқ манзаралар бор. Нестеров энг яхшиларга "Бунёдкор"нинг икки футболчисини жойлади. Кейин эса Миржалол Қосимовга етакчиликни бериб юборди. Яъни, устози Андрей Фёдоровни кўр-кўрона белгилаб қўймади.

Ҳаммаси майлику-я, посбон Шота Арвеладзени ҳам, термадаги рақобатчиси Элдор Суюновни ҳам учталикка киритмади. Ойнинг энг яхшиларини аниқлаш тобора қизиқарли кўриниш оляпти.



P.S. Қизиғи, "Локомотив" сардори Садриддин Абдуллаев ҳисобланади, вице-сардори эса Ислом Тўхтахўжаев. Нега Игнатий Нестеров овоз бергани ғалати. Ундан ҳам қизиғи, Нестеров ўз дарвозасига Арслонмурот Амонов ва Муҳаммад Исаевлар томонидан киритилган чиройли голларни эътироф этмаган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia