

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бош мураббийи Сергей Лушчан май ойининг энг яхши футболчиси сифатида Сардор Собирхўжаевни тан олди. Қизиқ томони шундаки, Собирхўжаев айнан Лушчан мураббийлик қилган даврда “Бунёдкор”ни тарк этганди.
Лушчан “Бунёдкор”да ўзининг ўрнини эгаллаган Миржалол Қосимовни ойнинг энг яхши мураббийи деб топди. Май ойидаги барча учрашувда зафар қучган Илҳом Мўминжоновни эса учлликка ҳам киритмади. “Сўғдиёна” сардори Акмал Холмуродов ҳам унинг йўлидан юрди.
Лучшан дарвозабон масаласида ҳам принципиал юришни амалга оширди ва ўзининг шогирдига 1-ўринни тақдим этмади.
Тўлиқ овозлар ғолиблар аниқланганидан кейин танишиб чиқиш учун тақдим этилади. Бизни кузатиб боринг.



