UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  22 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак? Янгиликлар

Мавсумдан сўнг футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Бу ҳақда миллий терма жамоа ва “Локомотив” клубидаги фаолияти орқали танилган шифокор Аброр Пирриев телеграмдаги каналида маълум қилди.

"Бу йилги – “корона” қатор ўзгартиришлар киритган чемпионатимиз ҳам ўз якунига етди. Мавсум давомида пандемия сабаб юзага келган вазиятларни тўғри баҳолаган ҳолда тақвим тузиб, давом эттиришга эришилган чемпионатни саломатлик нуқтаи назаридан жамоаларда жиддий "инцидент"ларсиз якунлашда ПФЛнинг самарали ташкилотчилигини алоҳида эътироф этмасак инсофдан бўлмас. Март ойининг қоқ ўртасидаёқ тўхтатилган чемпионатдаги танаффусда футболчилар аввалига индивидуал, кейин эса жамоавий машғулотлар ўтказиб, сўнггида тиғиз график асосида шу кунгача етиб келишди ва яхшигина юклама олиб улгуришди. Олдинда кубок ўйинлари қолди, холос. “Блиц турнир” кўринишидаги кубок ўйинларини кимдир эрта, кимдир кечроқ якунлашига тўғри келади. Хўш, шундан сўнг, жамоаларнинг кейинги мавсум олди йиғинигача, футболчиларга қанча муддат дам бериш керак?

Ушбу муҳим саволга тиббий нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, футболчиларнинг дам олиш муддати 3 ҳафтани ташкил қилиши тўғри ҳисобланади. Масалан: 8-декабрда кубок баҳсларидаги юришини тўхтатган жамоа бемалол янги йил байрамидан сўнг йиғилиши, финалга етиб борган клуб эса 10-январларда йиғин бошлаши мумкин (“ОЧЛ” иштирокчиларида бироз ўзгариш бўлиши мумкин). Барибир, дам олиш муддатининг биринчи ярми пассив дам олиш билан ўтса, иккинчи ярми актив ҳолда (жамоа мураббийлари тузиб берган индивидуал машғулотлар билан) ўтказилади.

Жамоани жисмонан мавсумга тайёрлаш учун 6 ҳафта етарли эканини инобатга олсак мавсумни бемалол февралнинг иккинчи ярмида бошлашимиз ҳам мумкин (ёзнинг жазирамасида футболчиларга етарли дам бериш ва кўнгилдагидек йиғин ўтказиб олиш учун). Ҳар қалай бу вариант, ўйинлари март ойига режалаштирилган терма жамоамиз учун ҳам фойдали, қолаверса март ойида икки тур ўйнаб улгурмай, яна узоқ муддат танаффус қилгандан яхшироқ).

Нима бўлганда ҳам кейинги мавсум, мухлислар соғинган ва кўниккан одатий шароитда ўтади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев ўз каналида.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика