Маурицио Сарри: "Давид Луис ўйлаганимдан кучлироқ экан"

Aslanov Jasurbek
1 окт 2018, 18:45
"Челси" бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳимоячиси Давид Луис ҳақида фикр билдирди.

"У ўйлаганимдан кучлироқ экан. Анча кучли. Футболчи ва инсон сифатида. Бу ерда менгача нима бўлганини билмайман, аммо "Челси"га келганимда у мунинг услубимга мос тушадиган футболч эканлигини ҳис қилдим, чунки унинг техникаси кучли.

Вақт ўтиши билан Давидни инсонийлик сифатларига баҳо бердим. У ҳаммасини юзингизга айтади. Бу Контега ёққанми, йўқми, билмайман, бироқ менга шундай инсонлар маъқул.

У ҳужумларни ҳимоя чизиғидан бошлашга қодир" - дейди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal