Матюиди: "Гризманн "Олтин тўп" учун даъвогарлардан бири ҳисобланади"

Aslanov Jasurbek
9 июл 2016, 11:35
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Блез Матюиди жамоадоши Антуан Гризманн ҳақида фикр билдирди.

"Гризманни жорий мавсумдаги ўйинини ҳисобга олсак, у "Олтин тўп" учун даъвогарлардан бири ҳисобланади. Агар овоз бера олганимда, уни танлаган бўлар эдим. Ҳар бир терма жамоада бундай иқтидор соҳиби мавжуд эмас.

Роналду ҳам бу совринга муносиб. У мавсумни яхши ўтказди. Кўрамиз, нима бўлар экан. Европа чемпионати финали Гризманн ва Роналду ўртасида эмас, Франция ва Португалия ўртасида бўлади" - дейди Матюиди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›