Матс Хуммельс: “Бавария”ни ютишни хохлаймиз”

Narzulla Saydullayev
25 июл 2013
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Матс Хуммелс “Бавария” билан Германия Суперкубоги учун бўладиган баҳс бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бавария” устидан ғалаба қозонадиган бўлсак, келаси мавсумда рақобатга қандай тайёргарлик кўрганимизни билиб олишимиз мумкин бўлади.

Биз дунёнинг энг кучли клубларидан бирини ютмоқчимиз. Балки дунёнинг энг кучли клубидир. Бу бизнинг олдимизга қўйган мақсад ва вазифамиз ҳисобланади”, - дейди Хуммелс.

Эслатиб ўтамиз, Германия Суперкубоги учун бўладиган "Бавария" - "Боруссия" баҳси 27 июль куни бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru