Матич: "Роналду ва Месси - футбол тарихидаги энг яхши футболчилар"
13 апр 2020 20:59
Янгиликлар
Матич: "Роналду ва Месси - футбол тарихидаги энг яхши футболчилар"
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Неманья Матич "Ювентус" форварди Криштиану Роналду ва "Барселона" етакчиси Лео Месси ҳақидаги фикрларини билдирди.
"Агарда фарзандимга шу саволни берсангиз, у аниқ Роналду дейди. У ва Месси икки хил футболчилар. Албатта, Роналдуда ақлбовар қилмас иқтидор бор. Унинг ютуқлари замирида тинимсиз меҳнатлар ётади.
Мессида ҳам ажойиб иқтидор бор. У кам ишлайди, демоқчимасман. Унинг ҳам ўзига хос машғулотлари бор. Барибир улар икки хил типдаги футболчилар.
Улар орасидан энг зўрини танлаш осон эмас. Сўнгги 15 йилда улардан ўтадигани бўлмади. Уларнинг қилаётган ишларини бошқалар такрорлаши жуда қийин. Кимгадир Месси, кимгадир Роналду ёқади.
Улардан бирини танлай олмайман. Улар футбол тарихидаги энг зўрлари", - деди Матич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар