

Олий Лига 5-туридан олган “Локомотив” – “Машъал”, “Насаф” – “Қўқон-1912”, “Металлург” – “Обод” ҳамда “Бухоро” – “Андижон” учрашувларидан сўнг мезбон жамоа матбуот хизмати ҳисоботларни ЎзПФЛнинг расмий электрон почтасига юбормаган. Регламент талабига бўйсунмагани учун, мазкур клублар қаттиқ огоҳлантирилади.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, Регламентнинг 19-моддаси 19.22-банди талабларини бажармаган клубларга нисбатан Олий Лига 6-тур учрашувларидан бошлаб молиявий жарима чоралари қўлланилади.


