

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ишчи гуруҳи қурилиш ва таъмирлаш жараёнларини ўрганиб, стадионда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тавсиялар берган эди.
Бугун эса ПФЛ ишчи гуруҳи Қарши давлат университетига ташриф буюриб, “Лочин” жамоасининг уй учрашувларини ўтказиши режалаштирилган стадионнинг бугунги ҳолатини кўздан кечирди.





Ўрганиш давомида стадионнинг футбол учрашувларини ўтказиш учун яратилган шароитлари, футбол майдони, трибуналар, ёритиш тизими, электрон табло, хизмат ва ёрдамчи хоналар, жамоалар учун яратилган инфратузилма билан танишилди. ПФЛ ишчи гуруҳи ташриф давомида стадионнинг Лига талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқди.
Стадионда бошқа зарур шароитлар тайёр ҳолатга келтирилган. Замонавий талаблар асосида барпо этилган ўйингоҳ, жамоаларнинг машғулот ва жисмоний тайёргарлик ишлари учун ҳам имкониятлар яратилган.





