
2007 йили Римда "Рома" президенти Франко Сенси билан учрашгандим. Ўшанда биз Кристиан Киву борасидаги музокараларни ҳал этгандик. Шунда мен Сенсига Тоттини сотмоқчи бўлсанглар, менга нархини айтинглар дегандим. У эса Тотти сотилмайди. Биз бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз деганди.
Тотти жуда кучли футболчи. У майдонда ҳақиқий жангчи бўлади. Майдондан ташқарида эса жуда очиқ кўнгил инсон.