Массимилиано Аллегри: «Видаль мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди»

Narzulla Saydullayev
15 апр 2015, 08:41
«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ чорак финали доирасидаги «Монако»га қарши ўйиндан (1:0) сўнг ғалаба тўпи муаллифи Артуро Видални мақтади.
«Ўйинга яхши қўшилиб кетдик, сабр билан ўйнадик. Иккинчи бўлимда рақиб ҳеч қандай имконият ярата олмади. Битта бурчак тўпи ва қарши ҳужум бўлди холос.

Биз 1:0 ҳисобида зафар қучдик, натижадан қониқдим. Энди «Лацио»га қарши баҳсга тайёрланамиз.

Видаль сўнгги пайтларда ажойиб ўйнамоқда. Бугун у мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Ундан гол талаб қилишади, бугун гол ҳам урди», – дейди Аллегри.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›