Массимилиано Аллегри: "Италия терма жамоасини бошқаришни орзу қиламан"

Narzulla Saydullayev
4 сен 2013, 15:22
"Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия терма жамоасини бошқаришни орзу қилишини маълум қилди.
Айни пайтда Италия терма жамоасини Чезаре Пранделли бошқармоқда, аммо кейинги йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг у терма жамоадан кетмоқчи.

– Бунга қадар бир неча бор мамлакат бош жамоасини бошқариш исталган мураббий учун орзу эканини айтганман, – дейди Аллегри Calcio Mercato нашрига. – Бу менга ҳам тегишли. Аммо ҳозир "Милан" бош мураббийиман. Италия терма жамоасида эса Пранделли ишламоқда, шу сабабли у ерга йўл ёпиқ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru