UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  1 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  10 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1

"Машъал"да ўйнаётган "Барселона" тарбияланувчиси билан икки оғиз суҳбат Янгиликлар

"Машъал"да ўйнаётган "Барселона" тарбияланувчиси билан икки оғиз суҳбат

"Машъал" трансферлар ойнасида вақтида ўз таркибига камерунлик Элла Кен Арманни қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Суперлигада танаффус юзага келганидан фойдаланиб футболчини икки оғиз суҳбатга тортдик.


- "Машъал"гача бўлган фаолиятингиз ҳақида қисқача гапириб берсангиз?

- Хўш, мен 6 йил давомида "Барселона"нинг "Ла Масия" академиясида шуғулланганман. Шундан сўнг 2012-2014 йиллар давомида Украина Премьер-лигасининг "Карпати" жамоасида фаолиятимни давом эттирганман. Кейинчалик 2014 йилдан 2015 йилга қадар Польшанинг биринчи лигасида иштирок этувчи клуб ("Сандецья") шарафини ҳимоя қилдим. Сўнгра Жанубий Африка Премьер-лигасида 6 ой тўп тепиб қайтдим ва 2016 йилдан 2019 йилнинг декабрига қадар Украина биринчи лигасида ("Ингулец")да ўйнадим. Ҳозир эса "Машъал"даман.


- "Машъал"га ўтиш қандай кечди?

- Мен фаолиятимда катта қадам ташлашни хоҳладим ва буни амалга оширдим. Бу нарсани оилам билан муҳокама қилдик ва келишга қарор қилдик.


27 ёшли футболчи 2005 йилга қадар "Самуэль Это'о академияси"да, 2005-2012 йиллар давомида эса "Барселона"нинг "Ла Масия" академиясида шуғулланган ва "кўк-анорранглилар"нинг турли ёшдаги жамоаларида ҳаракат қилган.



- "Машъал" ва умуман Ўзбекистон ҳақидаги илк таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Мени ажойиб кутиб олишгани учун мураббийлар штаби ва клуб ходимларидан жуда хурсанд бўлдим. Фақатгина ҳозирда дунёда бўлаётган вазият кўнгилдагидек эмас. Аммо менда паловни татиб кўриш имкони туғилди. Суперлигадаги футбол ҳам ўзгача, тажовузкор ва жисмоний жиҳатдан кўп куч талаб қилади. Аммо, жамоадошларимга раҳмат айтаман. Бу ерга кўникишим яхши кетяпти.


- Афсуски, коронавирус туфайли футбол ўйинлари тўхтаб қолган. Ҳозирда қаердасиз ва футболсиз нималар билан шуғулланмоқдасиз?

- Ҳозир Муборакдаман. Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, мустақил машқларни давом эттирмоқдаман. Бу мураккаб вазият, аммо биз барча берилган кўрсатмаларга риоя қилишимиз лозим. Вирусни мағлуб эта оламиз ва ҳаммаси изига тушиб кетади.

Яна шуни қўшимча қилишим керакки, албатта футболсиз жуда қийин ва бу кишини хафа қилади, аммо соғлиқдан кўра муҳим нарса йўқ.


Трансфер нархи 100 минг еврога тенг футболчи Камеруннинг 20 ёшгача бўлган терма жамоасида 8та ўйин ўтказиб, 3та гол уришга эришган.


- Сўнгги савол, сиз учун Камерун тарихидаги энг кучли 3 футболчи ким?

- Роже Милла, Патрик Мбома ва Самуэль Это'о.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика