UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  7 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

"Машъал"да молдовалик легионер кўрикдан ўтади Янгиликлар

"Машъал"да молдовалик легионер кўрикдан ўтади

"Машъал" навбатдаги йиғинни 5 январь куни Тошкентда кўрикдан ўтиш билан бошлайди.
4 январь куни жамоамиз "Ўзбекистон" меҳмонхонасида йиғилади. Тайёргарликни қолган қисми Янгиерда давом этади. 18 январгача давом этадиган йиғинга бир неча легионерлар таклиф этилган. Жамоага ташриф буюрадиган барча легионерлар кўрикда бўлади.

Аввалги хабарларимизда жамоанинг иккинчи йиғинига "Локомотив" ва "Нефтчи" клубларида ҳаракат қилган Александр Оника ҳам келишини маълум қилган эдик.  Ана шундай легионерлардан яна бири молдовалик футболчи Игорь Костровдир.

Ушбу ярим ҳимоячи Молдова ва Португалия лигаларида ҳаракат қилган. 2008 йил катта футболда фаолиятини бошлаган 26 ёшлар футболчи бу вақт оралиғида 2008-2009 йилларда "Тигхина" (Молдова), 2010-2011 "Искра-Стал" (Молдова), 2010-2012 "Тираспол" (Молдова), 2012-2013 "Даcиа" (Молдова), 2013 "Славиа" (Португалия), 2013-2014 "Костунели" (Молдова), 2014 "Верис" (Молдова) клубларида ҳаракат қилган.

Ўтган ойда Молдова лигасидан "Верис"ни четлаштирилиши оқибатида пешқадам жамоа тарқаб кетди. Ушбу футболчи 5 январь куни Тошкентга етиб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика