UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  0 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  2 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  32 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  5 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10

"Машъал" ёшлари навбатдаги ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

"Машъал" ёшлари навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

Бугун Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионнинг иккинчи майдоннида Олий лиганинг 9 туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" учрашуви олдидан ҳар икки жамоалари ёшлари майдонга чиқишди.
Дастлабки дақиқадан ҳужумга интилган майдон эгаларида 13 дақиқада Элдор Шомуродовнинг бирга-бир вазият ҳосил қилишида ҳисобни очиши мумкин эди. Шомуродовга аниқлик етишмади. 16 дақиқада Муйдин Мамазулумов ҳам ҳудди шундай вазиятда тўпни Сарвар Каримовга бериб қўйди.  30 дақиқада Холмурод Холмуродвнинг тўп узатиши яна Шомуродовга бориб тушди. Одатдагидек тўп дарвозабонга осонгина етиб борди. Ихтиёр Тошпўлатов эса очиқ вазиятни йўққа чиқарди. Бобир Тиллабоевнинг зарбаси эса Жавоҳир Илёсов қўриқлаётган дарвозанинг юқоридасидан ўтиб кетди.  41 дақиқада белгиланган жарима тўпини Дилшод Жабборов кучли зарба билан ижро этди. Тўпга озгина аниқлик етишмади. Ҳуллас биринчи бўлиб вазиятларни совуриш билан ўтди.

Иккинчи бўлим кескин ҳужумлар остида старт олди. 48 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг зарбасини дарвозабон жарима майдончасидан олдинроққа чиқиб бартараф этди. Қайтган тўп юқоридан Қаҳрамон Баҳодировни бошига келиб тушди ва Баҳодиров йўналтиришда адашмади. 1:0. 58 дақиқада Ихтиёр Тошпўлатовнинг пасини Муйдин Мамазулумов осонгина дарвозага йўллаб ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.  72 дақиқада Шоҳруҳ Достоновнинг жарима зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. Элдор Эргашевни зарбаси эса дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва "Машъал" навбатдаги уч очкосини қўлга киритди.


Ёшлар лигаси. 9-тур
Муборак. Баҳром Вафоев стадиони
"Машъал" - "Локомотив"  2:0 (0:0)
Голлар
: Қаҳрамон Баҳодиров (53) , Муйдин Мамазулумов (58)
Ҳакамлар: Элёр Турсунов (Бухоро), Ф.Норсафаров, К.Расулов, З.Элибоев (ҳаммаси Қарши)
Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдумўминов (45), Шоҳруҳ Достонов (48), Қаҳрамон Баҳодиров (50) , Юнус Очилдиев (72) -  Аббосжон Пўлатов (62)

"Машъал":
Жавоҳир Илёсов (Мусурмон Носиров 90), Юнус Очилдиев (Муҳаммад Алиқулов 90), Искандар Шайқулов, Холмурод Холмуродов (Ихтиёр Аҳмаджонов 82), Сирожиддин Раҳматуллаев, Муйдин Мамазулумов, Элдор Шомуродов (Шоҳруҳ Достонов 46), Ихтиёр Тошпўлатов (Акмалий Раҳимзода 66), Саламат Қутибоев, Жаҳонгир Абдумўминов (Элдор Эргашев 53), Отабек Шукуров (Қаҳрамон Баҳодиров 46)

"Локомотив": Сарвар Каримов, Хуршидбек Мухторов, Илҳом Суюнов (Садриддин Абдуллаев 46), Аббосжон Пўлатов (Миршоҳид Олимов 70), Қувондиқ Рўзиев, Дилшод Жабборов (Абдужалил Ҳасанов 75), Никита Эфременко, Жавоҳир Ҳакимжонов (Ҳумоюн Абдуалимов 80), Карен Абрамов, Дониёр Усмонов (Сардор Раҳмонов 46), Бобир Тиллабоев (Абдураҳмон Жолдасаев 90)
Захира: Темур Жўраев, 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика