"Машъал" янги мавсумга тайёргарликни 9 январь куни бошлайди

Mirjalol Normatov
7 янв 2021, 23:35
2020 йилги мавсум Coca Cola Суперлигада дебют қилиб, 10-ўринни эгаллаган "Машъал" жамоаси айни пайтда қисқа муддатли таътилга чиққан.

Эндиликда Серхио Маринангели  бошчилигидаги "газчи"лар жамоаси 9 январдан ўз қароргоҳида йиғилади. 

Муборакда машғулотлар олиб борадиган "Машъал" сафида бир қатор клуб академиясидан ҳамда маҳаллий ва хорижлик футболчилар кўрикдан ўтиши режалаштирилган.

"Машъал" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia