UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  6 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15

"Машъал": Ўзбекнинг Миржалоли бор! Янгиликлар

"Машъал": Ўзбекнинг Миржалоли бор!

Бугун ўзбек футболининг тирик афсонаси Миржалол Қўшоқович 45 ёшни қарши олмоқда.

Бу инсонни нафақат футболга ихлосманд инсонлар балки бутун ўзбек ахли фахр билан тилга олади.

Футболимизда ўз ўрни, ўз салохиятига эга бўлган бундай инсон номини ўз фарзандига хавас билан қўйган ота-оналар сон саноқсиздир. Жумладан "Машъал" клуби футбол мактабида 3 нафар Миржалол Қосимов номли футболчилар тарбияланмоқда. Буларнинг қай биридан сўраманг барчаси биринчи навбатда футболимиз афсонасини эсга олади. Умуман олганда футбол ёшларининг энг севимли рақами "4" учун,  хали хамон футболчилар ўртасида жиддий тортишувларнинг бўлиши,  бу қандай шараф эканлигини англатиб туради.

2005 ЙИЛ
Ортда қолган мавсумнинг сўнгги ойи нафақат қашқадарёликлар, балки ўзбекистонлик мухлислар учун ҳам шов-шувли воқеаларни туҳфа этди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, ёшлар ўртасида Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистоннинг бир неча марта энг яхши футболчиси, бир сўз билан айтганда, ўзбек футболи юлдузи Миржалол Қосимовнинг «Машъал»га ўтиши борасидаги гап-сўзларга бошида биров ишонмади. Янги йилга яқин эса шов-шув ҳақиқатга айланди – Миржалол «Машъал» да ўйновчи-мураббий сифатида фаолият кўрсата бошлади.
Бутун мавсумни учинчи ўринда ўтказган муборакликлар яқин таъқибчиси «Трактор»ни ўн очкога ортда қолдирган ҳолда ўз тарихларида илк бор бронза медалига эгалик қилишди ва Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

"Машъал" ПФК Миржалол Қўшоқовични бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этади.

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган мураббий, Шуҳрат медали соҳиби, Ўзбекистон ифтихори, Фидокорона хизматлари учун орденлари сохиби бўлган инсонга узоқ умр, сихат-саломатлик тилаб қоламиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика