

Мазкур баҳсга жамоамиз жиддий тайёргарликни бошлаган. "Металлург" билан бўладиган баҳснинг бошланиш вақтлари маълум бўлган. Унга кўра 10 март куни жамоа ўринбосарлари баҳси Баҳром Вафоев номли стадионнинг иккинчи майдонида 16:00да старт олади. Асосий таркиб жамоалари ўйини эса марказий стадионда 16:30 да бошланадиган бўлди. Олдин хабар бериб ўтганимиздек бу ўйинни навоийлик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Олий лига, 2-тур
«Машъал» (Мубoрaк) – «Металлург» (Бекoбoд) 16:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент)



