"Машъал" барча легионерлари билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2022, 16:11
Бу ҳақда Муборак клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Мавсум  давомида "Машъал" жамоаси шарафини ҳимоя қилган украиналик Микола Агапов ва Сергей Молочко, нигериялик Ожо Мозес муборакликлар сафини тарк этди. 

Агапов Про лига жорий мавсумида 17 ўйинда 8 та гол урган бўлса, Молочко 8 ўйинда 1 та тўп киритди, Мозес эса 17 ўйинда қатнашиб, 1 марта сариқ карточка олди.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" Про лига якунига етган мавсумини 33 очко билан 5-ўринда тугатган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Машъал" матбуот хизмати