UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  84 20:01U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  20 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  12 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  2 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

“Машъал” – “Андижон” ўйинидан кейинги фикрлар Янгиликлар

“Машъал” – “Андижон” ўйинидан кейинги фикрлар

Биринчи лиганинг навбатдаги турида “Машъал” ва “Андижон” жамоалари Муборакда ўзаро кураш олиб боришди.
Бу ўйинда майдон эгалари қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Баҳс якунига етгач, одатдагидек ҳар икки жамоа бош мураббийларидан интервью олдик.

Александр Хомяков (“Машъал” бош мураббийи):
-   Бугун баҳсда ғалаба қозониш анча қийин бўлди. Аслида ҳам шундай бўлишини ўйиндан олдин сезгандик. Биз “Андижон”нинг яхши ўйин кўрсатишини билардик. Хўш, ниманинг эвазига ғалаба қозондик? Биринчи навбатда иштиёқ ва албатта рақибга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермаслик эвазига. “Андижон” кучли жамоа экан.

-   Сизга биринчи бўлим ёқдими?
-   Мураббий сифатида менга ҳар доим нимадир ёқмайди. Шогирдларим биринчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда секин ҳаракат қилишди. Бу орада рақиб бўшлиқларни тўлдира олди.

-   Жамоа сардори Дилявер Ваниев нега майдонга тушмади?
-   Унга бироз дам олиш фурсатини бердик. Ваниев кўп ўйинларда майдонга тушмоқда ва толиқиб қолмаслиги учун дам беришга қарор қилдик.

-   Клишин захирадан тушиб гол урди.
-   Ҳа, у ўзига берилган имкониятдан фойдаланди ва бундан хурсандман.

-   Ойбек Полвонов жамоага киришиб кетдими?
-   Ҳали тўлиқ эмас. Лекин секин-аста унинг ҳам ўйинида ўсиш кузатиляпти.

Азамат Абдураимов (“Андижон” бош мураббийи):
-   Ўйин қизиқарли кечди. Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро баҳси кўпинча шундай ўтади. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Эҳтимол бу узоқ йўл босиб келганимиз билан боғлиқдир. Аммо танаффусдан кейин яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Биз биттадан кўп тўп киритишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, ўйин охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Бу ерга келишдан олдин “Машъал”нинг ўйин услубини жиддий ўргангандик. Бугунги баҳсда менга ҳакамлик сира ёқмади. Айниқса, биринчи таймда ҳакам ўйинни жуда паст савияда бошқарди.

-   Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол хусусида нима дея оласиз?
-   Бу ерда “Машъал” омад туфайли ғалаба қозонди дейиш мушкул. Чунки тан олиш керак, рақиб ўйиннинг охирларини анча кучли ўтказди. Кетма-кет ҳужум уюштирди. Ва мана шундай ҳужумларнинг бири гол билан якунланди. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз ўзларини йўқотиб қўйишди деган фикрдан йироқман, фақат ҳужум қилаётган жамоанинг омади келиб қолди.

-   Негадир Асқар Жадигеровнинг иккинчи таймда ўйини қовушмади.
-   Жадигеров айни пайтда жамоамизнинг етакчиси ҳисобланади. Лекин жамоа мағлубиятга учраганда бу алоҳида бир ўйинчининг яхши ўйнамаганидан дарак бермайди, балки бутун жамоа шунга сабабчи бўлади. Бугунги учрашувда Жадигеров қўлдан келганча ҳаракат қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика