UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  0 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  6 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  2 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  13 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  2 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  35

"Машъал-2" назорат баҳслари ўтказмоқда Янгиликлар

"Машъал-2" назорат баҳслари ўтказмоқда

Бу йилда ҳам Ўзбекистон биринчилиги баҳсларига "Машъал" академиясининг ёшларидан иборат бўлган "Машъал-2" жамоаси иштирок этади.
Дилшод Андаев бошқариб бораётган ушбу жамоа биринчилик баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Йиғинлар давомида кўплаб назорат ўйинлари орқали жамоа шакллантирилмоқда. Асосан академия ёшларидан иборат жамоага янги мавсум олдидан , футбол мактабимизнинг 1998-1999 йилда туғилган ёшларидан саккиз нафари жалб этилди.

Бу жамоа 17 февраль куни Жиззахнинг "Ғаллакор" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Бунда биринчиликда иштирок этувчи жамоамиз йирик 5:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Назорат учрашуви. 17.02.2015
"Машъал-2" - "Ғаллакор" 5:1
Голлар:
Бекзод Раҳмонов, Шокир Юлдашев (2 та), Ойбек Жўраев, Константин Боев.

Айни вақтда бу йиғинда 27 нафар футболчи иштирок этмоқда. Кеча улар иккита назорат ўйинини ўтказишди.  Икки ўйинда иккита таркиб майдонга тушди. Биринчи ўйинда  биринчи таркиб билан , Қозоғистоннинг "Махтаарал" жамоасига қарши майдонга чиқди ва нурсиз дуранг ўйнади.

Назорат учрашуви. 21.02.2015
"Машъал-2" - "Махтаарал" (Қозоғистон) 0:0

Иккинчи ўйинни иккинчи таркиб "Янгиер" жамоасига қарши ўтказди ва 4:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Назорат учрашуви. 21.02.2015
"Машъал-2" - "Янгиер" 4:2
Голлар:
Санжар Аҳмедов, Ойбек Жўраев, Суҳроб Исматов, Бакир Муртозаев.

Йиғинда иштирок этаётган ва майдонга тушган футболчилар рўйҳати қуйидагича:

"Машъал-2" (биринчи лига): Ҳусан Олимжонов, Раҳим Давронов, Шоҳжаҳон Қиличев, Бобур Абдуллаев, Муҳиддин Юсупов, Жаъфар Исмоилов, Суннат Рустамов, Шамсиддин Саъдуллаев, Константин Боев, Миржалол Қосимов, Шокир Юлдашев, Бекзод Раҳмонов, Муни Мирмуҳсин Юсупов, Бакир Муртозаев, Руидин Расулов, Сардор Сулаймонов, Мансур Файзуллаев, Расул Жўраев, Суҳроб Исматов, Ёдгор Мирзаев, Али Раҳматуллаев, Искандар Шодмонов, Алвеш Муродуллаев, Ойбек Жўраев, Аҳрор Иноятов, Санжар Аҳмедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика