UZ

Сўнгги янгиликлар

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

"Машъал-2" биринчилик пешқадамини тўхтатди Янгиликлар

"Машъал-2" биринчилик пешқадамини тўхтатди

Теглар :  Машъал-2
Бугун Ўзбекистон биринчилигида иккинчи босқичнинг 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Машъал-2" Тошкентда биринчилик пешқадами "Оқ-тепа" меҳмони бўлди ва нурсиз дуранг ўйнади.


Учрашувни майдон эгалари ҳужумкор ўтказди. Шунга қарамай яққол вазият содир этиш меҳмонларга насиб этди. Ўйиннинг 34 дақиқасида Аҳрол Иноятов жуда ҳам қулай имкониятда дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади. Ундан ташқари Шокир Юлдашев ҳам бир неча бор голли вазиятга эга бўлди ва барчаси самарасиз якунланди. Майдон эгаларидан Собир Усмонхўжаeв бўлим якунланиши арафасида дарвоза томон кучли зарба йўллади бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан "Оқтепа" ҳужумларни ташкил этди. Қарши ҳужумда ҳаракат қилган вакилларимиз кам имкониятга эга бўлди бироқ ҳимояда ишончили ҳаракат қилди. Айтиб ўтиш керакки иккинчи бўлимда дарвозабон Олимжонов жамоани кўплаб голли вазиятларда қутқарди. Ўйинда ҳисоб очилмади ва нурсиз дуранг қайд этилди.

Ушбу дурангдан сўнг "Машъал-2" очколари 33 тага етди ва турнир жадвалида 10 поғонани сақлаб қолди.
Энди биринчилик жамоамиз мавсумнинг сўнгги учрашувини ўз майдонида 7 ноябр куни "НБУ-Осиё"га қарши ўтказади.

Биринчи лига, иккинчи босқич, 15-тур
«Оқтепа» (Тошкент) – «Машъал-2» (Муборак) – 0:0.
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,5, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,4, С. Хакимов (Самарқанд) – 8,4, А. Рисқуллаев - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: И. Магдеев (61), Т. Рахимбердиев (88) – М. Махмудов (62), Т. Хамдамов (88).

“Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Темур Яфаров, Анвар Раҳимов, Темур Ҳакимов, Зафаржон Қорақулов, Собир Усмонхўжаев, Шаҳзод Анваров, Турсунбой Раҳимбердиев, Илдар Магдеев, Вусол Магерамов, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадагилар: Рустам Дадабоев, Жалолиддин Саидов, Жўрабек Собиров, Темур Кагиров, Абдужалил Ҳасанов, Абдул Азиз Юсупов, Давронбек Умиров.

“Машъал-2”: Хусан Олимжонов, Аҳроржон Иноятов, Суннатилла Рустамов, Мақсуд Маҳмудов (Жаъфар Исмоилов 60), Дурбек Камолов (Константин Боев 60), Турсунмурод Ҳамдамов, Темур Машарипов (Шамсиддин Саъдуллаев 65), Уйғун Бобоназаров (Ойбек Жўраев 85), Шокир Йўлдошев (Муни Мирмуҳсин Юсупов 40), Алибек Раҳматуллаев, Маъруф Тошев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика