Мартино: "Месси жароҳат олмаган, аммо у бутса кийганда ўзини ноқулай ҳис қиляпти"

Aslanov Jasurbek
31 мар 2015, 18:43
Эквадор терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан олдин Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино нега Лионель Месси Сальвадорга қарши учрашувда майдонга тушмагани ҳақида сўзлаб берди.

"Месси бутса кийганида ўзини ноқулай ҳис қиляпти. Ўйнай оладими, йўқми, кўрамиз. Лео сафдан чиққани йўқ, аммо таваккал қилишни истамаймиз" - дейди мураббий.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com