Мартинес: "Лиллдаги майдоннинг ҳолати бизга яхшироқ ўйин намойиш этиш имкониятини бермади"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2014, 12:45
"Эвертон" бош мураббийи Роберто Мартинес "Лилл"га қарши Европа лигаси 3-тур учрашувида рақиб майдони чимининг ҳолатидан нолиди.

"Майдоннинг ҳолати биз доим кўрсатадиган ўйинни намойиш қилишга имкон бермади. Бу ноҳақлик дея олмайман, чунки мезбонлар ҳам айнан шундай муаммога дуч келишди. Бу балки теле эфирда билинмагандир, аммо чимнинг сифати тўп билан ишлашни қийинлаштирди.

Дарвозамиздан гол олиб чиқмаганимиздан хурсандман. "Лилль" биз билан баҳсда бор кучини кўрсатишини билардик. Умуман олганда бу навбатдаги рақиб майдонида бўлган яхши ўйинимиз ва очкоимиз" - дейди Мартинес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›