Мартин Дубравка жароҳатидан фориғ бўлди

12 июн 2020, 08:13
Словакиялик посбон 7 март санасида жароҳат олганди.

“Ньюкасл” дарвозабони Мартин Дубравка жароҳатидан қутулди ва жамоасига ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақида “қарғалар” матбуот хизмати хабар бермоқда.

31 ёшли посбон АПЛ доирасида 7 март санасида “Саутгемптон”га қарши баҳсда жароҳат олиб, сафдан чиққанди.

Маълумот учун, Дубравка жорий мавсум “Ньюкасл” сафида барча мусобақалар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, дарвозасидан 42 та тўп олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Ньюкасл” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›