Марсьялга ватанидан қизиқишлар бор

Mirjalol Normatov
12 дек 2021, 16:14
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялга Франция клублари даъвогарлик қилмоқда.

"RMC Sport" хабарига кўра, қишки трансферлар ойнаси вақтида ПСЖ Мауро Икардини сотиб юбориб, ўрнига Марсьялни ижарага олмоқчи. Шунингдек, унга "Лион" томонидан қизиқишлар бор.

Олдинроқ форварднинг агенти қишда мижози жамоасини ўзгартиришини айтганди. Ўз навбатида манкунианликлар раҳбарияти унинг кетишига қарши эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›