Марсьяль Golden Boy соврини эгасига айланди
19 дек 2015 13:42
Янгиликлар
Марсьяль Golden Boy соврини эгасига айланди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль йилнинг энг яхши ёш футболчисига топшириладиган Golden Boy совринини қўлга киритди.
20 ёшли ҳужумчи овоз бериш жараёнида Рубен Невеш ("Порту"), Кингсли Коман ("Бавария"), Эктор Бельерин ("Арсенал") ва Мунирни ("Барселона") ортда қолдирди.
Француз Уэйн Руни (2004) ва Андерсондан (2008) кейин бу совринни қўлга киритган МЮнинг учинчи футболчиси бўлди.
Жорий мавсумда Марсьяль АПЛнинг 11та учрашувида 3та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар