Марсело "Реал"дан кетса, Европада ўйнамоқчи. У Бразилияга қайтишни хоҳламаяпти

Alisher
27 окт 2021, 07:06
"Реал" ҳимоячиси Марсело яқин келажакда Бразилияга қайтишни режалаштирмаяпти.

Ўйинчининг агенти Кайо Алвешнинг маълум қилишича, бир қанча Бразилия клублари 33 ёшли футболчи билан шартнома тузиш ниятини билдиришган, аммо уларнинг ҳеч бири билан музокаралар йўқ.

Марсело "Реал"даги иштирокига эътиборини қаратган ва Европада футбол ўйнашни давом эттирмоқчи ва унинг шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

"Реал" сардори жорий мавсум Испания чемпионати доирасида 1та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: TNT Sports