Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"
10 окт 2025 20:53
Янгиликлар
Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"
Доминикан Республикасига қарши (1:0) ўйиндан кейин Марсело Бьелса матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бугун янги футболчиларни синовдан ўтказдим. Ўйиндан қониқмадим, чунки ўз имкониятимиздан паст ҳаракат қилдик. Ўзбекистон билан бундай қилиб бўлмайди. Улар ЖЧда иштирок этадилар, демак жиддий қарашимиз керак. Қолаверса яқинда мураббийлари ўзгарди.
- Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинини кўрдингизми? Кейинги ўйинда таркиб қандай бўлади?
- Баҳсни кўрмадим, энди бу ўйинга тайёрланамиз. Таркиб эса бир кун аввал ҳал бўлади.
Ўзбекистон - Уругвай ўртоқлик ўйини 13 октябрь куни ўтказилади. Баҳс бизнинг вақт билан 17:45да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар