

“Янги мураббий? Ҳозирда ушбу лавозимни эгаллаб турган мутахассиснинг ўзи ҳам жуда яхши. Бироқ, маҳаллий мураббийга топширсак бўлармиди? Зинедин Зидан? Вақт кўрсатади.
Футболни севаман. Спорт томондан у менга яқин. Менга немис маданияти ёқади, айниқса Мюнхеннинг “Бавария”си ва “Барселона”нинг шижоати. Мен ҳеч қачон унутмайдиган футболчи эса Криштиану Роналдудир. Тартиб-интизомни хуш кўраман. У ўзида мазкур фазилатларни мужассамлаштирган.
Уни “Марсель”да кўришни хоҳлармидим? Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Орзуим унинг “Марсель”да ўйнашини кўришдир. Аммо бу клубнинг потенциал президенти Мурад Буджалолнинг вазифаси бўлади”, дейди Муҳаммад Аячи.




