Марсель Забитцер ёзда "Бавария"дан кетмайди

Alisher
11 май 2022
"Бавария" ярим ҳимоячиси Марсель Забитцернинг агенти унинг мижози яқин трансфер ойнасида немис клубидан кетмаслигини айтди.

"Биз у "Лейпциг"да кўрсатган даражасини кўрсатиш учун Забитцерни келаси мавсумни шу ерда бошлашига қарор қилдик", - дейди агент.

28 ёшли австриялик "Бавария"да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнайди, у "Лейпциг"дан 15 млн евро эвазига ўтганди.

Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sport