"Марсель" ва "Монако" "Рома" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда
25 мар 2022 15:10
Янгиликлар
"Марсель" ва "Монако" "Рома" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда
"Рома" ярим ҳимоячиси Жордан Верету Франция чемпионатига қайтиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 29 ёшли француз учун "Марсель" ва "Монако" даъвогарлик қилмоқда. Ўйинчининг ўзи Рим клубидан кетмоқчи.
Ярим ҳимоячи ўтган йилнинг ноябрида клуб билан шартномасини узайтиришдан бош тортди. Амалдаги шартнома 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Верету 2021/22 йилги мавсум "Рома" таркибида 39та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 9та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар