"Марсель" "Атлетико" футболчиси учун рақобат қилмоқда

Alisher
13 июн 2020, 15:30
"Марсель" "Атлетико" ҳимоячиси Сантьяго Ариасга қизиқмоқда.

Хабарларга кўра, французлар 28 ёшли колумбиялик футболчи учун 15 миллион евро таклиф қилишга тайёрлар.

Хабар қилинишича, ўйинчига шунингдек "Эвертон", "Интер", "Рома" ва "Наполи" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ариас жорий мавсум "Атлетико" либосида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этган. Transfermarkt футболчини 12 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›