"Марсель" клуби италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри билан музокара ўтказяпти, деб хабар беради "Calciomercato".
Ўтган ҳафта Андре Виллаш-Боашни истеъфога чиқарган француз клуби раҳбарияти янги бош мураббий қидиришда давом этмоқда. Аввалроқ Маурицио Сарри "Марсель"нинг таклифига рад жавобини берган эди.