Марокаш "учириб юборган" испанлардан бир қанча антирекордлар
06 дек 2022 23:15
Янгиликлар
Марокаш "учириб юборган" испанлардан бир қанча антирекордлар
Унда испанлар қўшимча бўлимлар ва ҳатто пенальтилар сериясида ҳам марокашликлар постига йўл топа олмади ва мундиални тарк этди.
Қайд этиш керак, испанияликлар катта турнирларда кетма-кет бешинчи марта қўшимча бўлимларда ўйнади - ЖЧ-2018да пенальтилар сериясида Россиядан мағлуб бўлган Испания Евро-2020да кетма-кет Хорватия, Швейцария ва Италия билан қўшимча таймларда ўйнади ва итальянлар тўсиғидан ўта олмади. ЖЧ-2022да эса Марокаш термаси Испаниядан серияда устун келди.
Шунингдек, 2010 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Испания термаси кетма-кет учинчи марта 1/8 финалдан ўта олмаяпти.
Ундан ташқари, Испания жаҳон чемпионатлари тарихида пенальтилар сериясида мағлуб бўлиш бўйича "етакчи" бўлиб олди. Терма 5 сериянинг 4тасида мағлуб бўлди. Бунгача улар Англия ва Италия билан тенг натижа кўрсатаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар