UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  35 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  69

Марко Симич: "Майдонда дўстлар бўлмайди" Янгиликлар

Марко Симич: "Майдонда дўстлар бўлмайди"

Кеча Суперлига 9-туридан ўрин олган пойтахт дербиси бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг икки клуби "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Учрашувдан сўнг, "Пахтакор" ҳимоячиси Марко Симич ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кучли жамоага қарши қийин ўйин бизни кутиб турганини билардик. Иккинчи бўлимда кучли ўйин кўрсатиш учун иккала жамоанинг ҳам кучи етмай қолгани кўриниб қолди. бизда ҳам, рақиб жамоада ҳам гол уриш учун хавфли вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимда ўйин тизгинини ўз назоратимизда ушлаб турдик. Иккинчи бўлимда рақибларимиз қарши ҳужумга ўтишди ва қатор вазиятлар яратишди. Фикримча, дуранг натижа иккала жамоани ҳам қаноатлантирди. 

Бу ўйин омадсиз бўлди демаган бўлардим. Бундай қийин ўйинлар бўлиб туради. Асосийси мағлуб бўлмадик. Ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Марат Бикмаев билан майдонда бироз баҳслашиб қолдик. Бу футбол. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Майдонда дўстлар бўлмайди. Мени ҳеч қачон камситишларига йўл қўймайман", - дейди Марко Симич


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика