

"Боруссия Дортмунд" клуби собиқ футболчиси Марко Ройс АҚШга йўл олади.
Ройс тез орада "Лос Анжелес Гэлакси" клуби футболчисига айланади. Футболчи янги жамоаси билан 2025 йилнинг сўнгги қадар бўлган шартнома имзолайди. Яқин кунлар Ичида германиялик футболчи АҚШга етиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади.
Маълумот учун, Ройс ўтган масум Бундеслигада 26 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та ассист қайд этганди.



