Марко Ройс: «Мутлақо ҳақли ғалабани қўлга киритдик»

Narzulla Saydullayev
16 авг 2015, 12:00
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс Менхенгладбахнинг «Боруссия» клубига қарши ўйиндан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдирди.

«Биз жуда муҳим имтихондан ўтдик. Мавсумни яхши бошламоқчи эдик, рақиб жуда кучли эди. Гладбах ўтган мавсум бундеслигада иккинчи даврада энг яхши клуб эди.

Ўзимиз яратган барча имкониятлардан фойдаланишга уриндик. Бутун жамоа 90 дақиқа давомида бир маромда ўйнади ва мутлақо ҳақли ғалабага эришди», – дейди Ройс.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›