Марко Ройс: "Боруссия"да қолишга қарор қилганимдан мамнунман"
10 фев 2015 21:17
Янгиликлар
Марко Ройс: "Боруссия"да қолишга қарор қилганимдан мамнунман"
Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси футболчиси Марко Ройс клуб билан шартномасини узайтирганидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Боруссия"да қолишга қарор қилганимдан хурсандман.
Дортмунд - менинг она шаҳрим. "Боруссия" эса менинг жамоам. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиламан.
Умид қиламанки, жамоа билан муваффақиятларга эришамиз. Олдимизда кўплаб ишлар турибди", - дейди Ройс.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ва клуб ўртасидаги янги шартнома эндиликда 2019 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Фикрлар