UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  8 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Марказий ўйин ғолиби, захирадан тушган легионер — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Марказий ўйин ғолиби, захирадан тушган легионер — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 18-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши дарвозабони – Жавоғир Илёсов (ОКМК)

ОКМК бу тур ўз майдонида "Сурхон" билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида олмалиқликлар посбони Жавоҳир Илёсов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Шу тариқа Илёсов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши мураббийи – Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

"Насаф" Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар" турнинг марказий ўйинида Намангандан 3 очко билан қайтишди. Шу тариқа "Насаф" устози турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши футболчиси – Андрия Филипович ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида захирадан майдонга тушган Андрия Филипович иккита чиройли гол уришга эришди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Айнан Филипович сайтимиз талқинига кўра 18-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ойбек Рустамов (ОКМК)

ОКМК - "Сурхон" учрашувининг 88-дақиқасида Дилшод Аҳмадалиевнинг ажойиб узатмасидан кейин Ойбек Рустамов тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаб, чиройли гол урди. Бу гол якунда ғалаба голи ҳам бўлди. Айнан Рустамов томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика