UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

"Марказдан эмас, кўпроқ қанотлар орқали ҳужумга ўтишимиз лозим эди" — Александр Крестинин иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Марказдан эмас, кўпроқ қанотлар орқали ҳужумга ўтишимиз лозим эди" — Александр Крестинин иштирокидаги матбуот анжумани

Жаҳон чемпионати Қатар-2022 саралаш босқичининг 2-раунд доирасидаги 1-тур тўқнашуви Тожикистон - Қирғизистон (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг илк қисмида меҳмонлар устози Александр Крестинин иштирок этди.

- Биринчи навбатда Тожикистон терма жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Улар ўйинда ўз устунликларини намойиш этишди. Бугунги баҳсда жамоамиз ўйлаган ўйинни амалда кўрсата олмади. Биринчи бўлимда майдон марказида керакли даражада фаол ўйнамадик. Танаффусдан кейин бу борада ўйин яхшиланди, лекин бу камлик қилди. Дастлабки бўлимда ёмон ўйнадик. Рақиб эса ғалабага биздан кўра яқинроқ бўлди ва якунла бунга эришди ҳам", - дея ўйин ҳақидаги илк таассуротлар билан ўртоқлашди Александр Крестинин.

- Нима деб ўйлайсиз, ҳисоб янада каттароқ бўлиб кетиши мумкинмиди?

- Айтдимку, рақиб биздан кўра ғалабага лойиқ кўринди ва ютуққа эришди. 


- Осиё Кубогидаги Қирғизистон билан бугунгисини таққосласа, жамоа ўзига ўхшамади. Нима руй берди, нега бу қадар ўзгариб кетди? (Усмон Ибодов, Ўзбекистон)

- Фикризга тўлиқ қўшиламан. Осиё Кубогида ўйин тарафлама интизомли, агрессив жамоа эдик. Бугун эса режамизга мувофиқ ўйнай олмадик. Очиғи, ҳайронман. Бунақаси кетмайди. Керакли таҳлилларни амалга ошириб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Тегишли хулоса чиқариш шарт. 

- Таркиб жиҳатдан ҳам ўзгаришлар кўпайиб кетган...

- Кўпчилик жароҳати боис бугунги баҳсда ўйнай олмади. Бугунги кунда мавжуд таркибдан келиб чиқсак, энг яхши ва энг кучли футболчиларни жамлаганмиз. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Умуман олиб қаралса, жамоани тайёргарлиги яхши эди. Иккинчи таймда жамоа ўйини ўзгарди, қўшдик. Аммо биринчи бўлимдаги бўшашганимиз барибир панд берди.


- Тожикистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз? Айнан шу жамоани Душанбеда 3 йил илгари ютиб кетганди Қирғизистон. Нималар ўзгарган?

- Мен тарихларни эслаб, бошқа таркиб, бошқа мураббийлар ишлаган давр билан ҳозиргисини солиштиргим келмайди. У пайтда ҳолат, вазият ва мураббийлар бошқа бўлган. Шу боисдан ҳам буни таққослаш ноўрин, менимча. 

- Бугун сиз танлаган 3 марказий ҳимоячи жойлашувили тактик схема биринчи бўлимда ишламади. Футболчиларингиз сизнинг берган вазифаларингизни бажаришмади...

- Жуда қаттиқ адашасиз. Бу схема биринчи бўлимда ҳам ҳимоявий ўйинда яхши ишлади. Унутманг, дунёда ҳужум учун қуриладиган схема йўқ. Ҳаммаси ҳимояланиш учун қўлланилади. Ҳимояланишда схема яхши ишлади. Фақат ҳимоядан ҳужумга чиқишда оқсадик. Ҳақиқий муаммо шу ерда кўринди. Режага кўра ҳимоядан ҳужумга ўтиш амалга ошмади. Унутманг, футболчиларнинг жойлашув тактик схемаси фақат ҳимояланиш учун қўлланилади. Ўйин давомида тўпни керагидан ортиқ жуда кўп йўқотдик. Рақибни тўпни олиб қўймади, аксинча, биз уларга тўпни топшириб қўявердик. Оддий вазиятлардаги кўплаб хатолар қимматга тушди. 


- Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида рақиб қандай ўйнаши ҳақида баъзи тасаввурларингиз борлиги ҳақида гапригандингиз. Тожикистон бугун сиз кутган ўйинни намойиш қилдими ёки кутилмаган услуб ёки тактик ёндошув бўлдими? Шунингдек, яна бир савол. Уч марказий ҳимоячи билан ўйнаганда қанотлардаги латерал футболчилардан фаоллик кўпроқ талаб этилади. Бугун улар кутилганидек кўринмади, назаримда. Уларнинг ўйини борасида қандай фикрдасиз? (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")

- Жуда тўғри. Якунда улар айнан мен кутган услубдан фойдаланишди. Барча ҳужумлар фақат марказ орқали қурилди. Қанотлардан ҳужумлар уюштирилмади. Бугун биз қанотлар орқали ҳужум ташкил этишга кўпроқ урғу беришимиз керак эди. Лекин негадир биз марказ орқали ҳужумга ўтишга уриниб, тўпни йўқотиб қўявердик. Рақиб эса кутилганидек марказ орқали фаол ўйнашни лозим топди. Айбни қанотдаги футболчиларга оғдариш қўймоқчи эмасман. Улар жойлашган бўш ҳудудга ҳам тўп узатмалар етарлича келмади. Тўпсиз эса қанотдаги футболчилар самарали ўйин кўрсата олишмайди. Айтганимдек, футболчилар бугун режалаштирилган услубдан фойдаланиш ўрнига марказдан ўйнашга интилишди. Бу билан эса натижага эришиб бўлмайди. Бу нотўғри.



- Дастлабки 15-20 дақиқа жамоа ёмон ўйнамади. Лекин кейинчалик ўйин бўшашиб кетди ва назорат рақибга топширилди...

- Қўшиламан. Старт ёмон бўлмади. Тўпни олиб қўйиш, ҳужумга ўтиш яхши кетаётганди. Бироқ кейинчалик ташаббус топширилди. 


- Гуруҳда яққол фаворит Япония. Бунга шубҳа йўқ. Тожикистон билан Қирғизистон эса иккинчи ўрин учун асосий даъвогар. Тан олиш керак, Мьянма ва Монголия статус жиҳатидан бугунги жамоаларга маҳорат бобида ҳам тенг келиши қийин. Гуруҳдан чиқиш борасида асосий рақобатчи Тожикистон билан кураш қай тариқа кечади, деб ўйлайсиз? Бугун рақиб яхши ўйнади, тўғри. Лекин меҳмонда ва устига-устак сунъий қопламали майдонда ўйналди...

- Тўғриси, мен мағлубиятга майдонни айбламайман. Гап унда эмас. Гуруҳдаги рақобат ва кураш ҳақида эса ҳозирча хулоса қилиш қийин. Сиз айтиб ўтган жиҳатларнинг барчаси қоғоздаги назария. Амалда эса бошқача бўлиши мумкин. Мьянма ёки Монголияни ҳисобдан чиқариш хато. Улар статус бўйича аутсайдер мақомида бўлиши мумкин. Лекин у ердаги об-ҳаво исталган рақибга ноқулайлик туғдиради. Осиё катта қитъа. Самолёт, учишлар ва турли иқлимларни ҳам инобатга олиш керак. Ҳаммаси келаси йили ёзда маълум бўлади. Кўрамиз. Шуниси аниқки, осон бўлмайди.

Таджикистан

Алишер Джалилов - 41'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа F . 1-тур

05/09/2019, 19:00

0
:
1
Тугади

Киргизия

Стадион: 17800 томошабин

45'
90'
41'  Алишер Джалилов
87'  Манучехр Джалилов (Шериддин Бобоев)
89'  Muxammadzoni Raximov (Jahongir Ergashev)
90'  Парвизджон Умарбаев (Комрон Турсунов)
25'  Kairat Zhyrgalbek
35'  Азамат Байматов
46'  Akhlidin Israilov (Турсунали Рустамов)
69'  Бахтияр Дуйшобеков (Abai Bokoleev)
71'  Тамирлан Козубаев
75'  Фархад Мусабеков (Алимардон Шукуров)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика