Марио Гетце жароҳатидан қутулди

Narzulla Saydullayev
25 сен 2013, 10:01
Мюнхеннинг «Бавария» ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марио Гетце жароҳатидан қутулди.

У Германия кубоги иккинчи босқичи доирасидаги «Ганновер»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Гетце ўйиндан олдинги машғулотларда умумий гуруҳ билан бирга шуғулланди.

- Гетцега формасини тиклаб олиши учун вақт керак, сабаби у узоқ вақт даволанди ва яна жароҳат олди, — дейди «Бавария» устози Хосеп Гвардиола Reuters ахборот агентлигига. — Ўйин куни Марио майдонга тушиш ёки тушмаслигини ҳал қиламиз. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›